Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кейинги ҳафтада Ўзбекистонга келади, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, Лавров 15-16 июль кунлари Ўзбекистонда бўлади. У “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.
Ушбу форумда минтақалараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек,16 июль куни Тошкентда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг тўртинчи учрашуви ҳам бўлиши кутилмоқда.