Россия ОАВсида Каримовлар оиласининг Москвадаги пентхауси ҳақида маълумот берилди

Россия ОАВсида Каримовлар оиласининг Москвадаги пентхауси ҳақида маълумот берилди
Россия ОАВсида Каримовлар оиласининг Москвадаги пентхауси ҳақида мақола эълон қилинди. Мақола “База”да ёритилди.

Мақолада 500 кв.м. майдонга эга пентхаус ҳақида сўз боради. Ушбу мулк Radisson меҳмонхонаси ҳудудида жойлашган. Квартира Москвадаги машҳур жойлардан бирида экани айтилмоқда.

Таъкидланишича, квартира Ислом Каримовнинг қариндошларининг бири томонидан сотиб олинган. Лекин, сотиб олувчининг шахсига аниқлик киритилмаган. Сотиб олган шахс яқинда квартирани 1,6 млрд рублга сотувга қўйган. Мулк нафақат сотувга қўйилган, балки у ойига 3 млн рублга ижарага ҳам берилади.

Квартира интерьери табиий материаллардан қилинган. Бундан ташқари, бинода Италия мрамори, оникс, табиий дарахтдан фойдаланилган. Мебеллар Roberto Cavalli ва Versace’дан олиб келинган. Квартира деразасидан Москва денгизи ва ишбилармонлик маркази кўринади. Таъкидлаш жоиз, мулк бинодаги бир нечта қаватни эгаллаб олган. Апрелда ушбу квартира Москвадаги энг қиммат пентхауслар орасида иккинчи ўринни эгаллади.
Россия ОАВсида Каримовлар оиласининг Москвадаги пентхауси ҳақида маълумот берилди






Ўхшаш янгиликлар

  1. Шоввозсой 17 октябр 2021 21:18
    Қиммати бўйича бор-йўғи 2- ўринми?
    Агар биз астойдил,виждонан,тинмай ишласак...энг қимматиниям олишади ҳали.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Россия ОАВсида Каримовлар оиласининг Москвадаги пентхауси ҳақида маълумот берилди