Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда ёнғин содир бўлди. Бк ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ёнғин 13 ноябрда содир бўлган. Унда 4 нафар фуқаро вафот этган ва уларнинг барчаси (52, 34 ва 23 ёшли икки киши) ўзбекистонлик. Шунингдек, яна 2 киши жароҳатланган.
Ҳозирда вафот этганларнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича керакли ишлар амалга оширилмоқда.