Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик қўлга олинган. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик, ишсизлар рўйхатида турган эркак 22 ноябрь куни 14 ёшли қизга тегажоғлик қилган. Орадан вақтлар ўтгач, 11 декабрь куни қизнинг онаси ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Шундан сўнг 25 ёшли ўзбекистонлик эркак ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ўзбекистонлик 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.