Россияга ишлаш мақсадида келганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари энг кўпи экани маълум бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россияга 3 млн нафар фуқаро ишлаш учун келган. Бу Россияга меҳнат учун келганлар орасида энг кўпи экани таъкидланди. Иккинчи ўринни тожикистонликлар эгаллади. 2021 йилнинг 9 ойи давомида Россияга 1,6 млн тожикистонлик ишлашга келган.
Кейинги ўринларни Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари эгаллаган. Ушбу давлатдан келганлар сони 1 млн.га ҳам етмайди.