Қозоғистоннинг Алмата вилоятида 2 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Орда нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик 26 ёшли Ж. ва 22 ёшли К. намойишларда иштирок этиш ва «Технодом» ҳамда RedPark дкўонларини ўмарганликда гумонланмоқда. Шунингдек, уларнинг олдидан қуроллар ҳам топилгани айтилмоқда.
Таъкидланишича, полиция улардан техникалар, кийимлар ва ичимликларни олиб қўйган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.