Россияда ўзбекистонлик эркак суд қилинди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, 28 ёшли ўзбекистонлик йигит отасига қўнғироқ қилган ва рўйхатга олинмаган сим-картадан Телеграмда Aziz Xabirov номидан аккаунт очишни сўраган. Сўнгра янги аккаунт номидан Москва метрополитенида 2021 йилнинг 1-9 май кунлари орасида портлаш содир бўлаётгани ҳақида хабар ёзишни сўраган.
Шундан сўнг йигит Aziz Xabirov номли фойдаланувчи қўлбола портловчи восита яратаётгани ҳақида ёлғон хабар берган.
Россияда ушбу ҳолат бўйича суд бўлган ва йигит айбдор деб топилган. Суд 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган ва 400 минг рубль жаримага тортилган. Йигит жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.