Хитойнинг Шанхай шаҳрида коронавирус билан касалланиш ҳолат кескин ошди. Бу ҳақда хорижий ОАВларда хабар қилинди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолатдан келиб чиқиб шаҳарда йирик карантин эълон қилинган ва у икки босқичда бўлиб ўтади. Бириничсиида Пудун иқтисодий ҳудуди ва унинг атрофи душанбадан жумагача ёпилади. Кейинги босқичда эса Шанхайнинг марказий қисми ёпилади ва у жумадан бошланади.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат 2019 йилда коронавирус аниқланган Ухандаги ҳолатдан кейинги Хитойдаги энг «қаттиқ локдаун» бўлади.
Маълумот берилишича, якшанба куни Шанхайда 3500 га яқин одамда ковид аниқланган.