Оқ айиқ табиатда кам учрайдиган ноёб жонзот. 1956 йилдан овлаш ман қилинган. 1976-йилдан бошлаб Халқаро Қизил китобга киритилган. Гавдасининг узунлиги 2-3, баландлиги 1,5 метр, вазни 800 кг. гача бўлади. Юнги оқ, баъзан лимон ёки кулранг тусда бўлиб, сузувчи музликлар ва Шимолий Муз океани соҳиллари яқинида яшайди. Паст ҳароратга яхши мослашган, гавдаси массасининг 40 % ини ёғ ташкил этади.
Самарқанд давлат университети зоология музейида Оқ айиқ экспонати сақланади. Ушбу экспонат Иккинчи жаҳон уруши сабаб 1941-1942 йилларда Москва давлат университетидан олиб келинган. Оқ айиқ дастлаб, Москва зоопаркида яшаган. Унинг узунлиги 3 метр, баландлиги эса 1.5 метр атрофида, оғирлиги эса тахминан 600-700 кг. бўлган. 1934 йилда эса шу зоопаркда номаълум сабабларга кўра нобуд бўлган. СамДУ зоология музейи масъул ходими Баҳодир Муҳаммадиевнинг айтишича, бундан 15-20 йил илгари Тошкент зоопаркида Оқ айиқ яшаган, у ўлгандан кейин терисидан экспонат қилинмаган. СамДУ зоология музейидаги Оқ айиқ экспонати Ўзбекистонда ягона, балки Ўрта Осиёда ҳам ягона бўлиши мумкин. Ҳозирда бу экспонат бу ердаги энг қиммат ва ноёб экспонатлардан бири ҳисобланади.
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат АКРАМОВ олган сурат