Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак қайноғасини ўлдириб, хотинига пичоқ билан жароҳат етказди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ўтган йили 16 ноябрь куни фуқаро И.Г. ўз уйида қайноғаси Р.М. билан спиртли ичимлик ичган. Сўнгра И.Г. хотинининг хиёнат қилаётганини билиб қолганини айтиб, Р.М.дан синглисини тўғри йўлга чақиришни сўраган. Р.М. ўз навбатида синглисининг ёнини олиб, куёви билан жанжаллашган. Шу вақтда И.Г. ароқ шишаси билан қайноғасининг бош қисмига урган ва пичоқ билан уни қасддан ўлдирган. У шунингдек, хотинига ҳам пичоқ билан жароҳат етказган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда эркакка 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.