Тошкент шаҳри Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида тиланчилик қилаётган аёллар жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тиланчилар йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиб, йўлнинг қатнов қисмида бўлгани учун уларга ППХ ходимлари танбеҳ берган. Бунга жавобан, 18 ва 23 ёшли аёллар ҳамда бошқалар жазодан қутилиб қолиш ва атрофдагилар эътиборини ўзига тортиш учун жанжаллашган.
Ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик), 188 прим 3 (Тиланчилик қилиш) ҳамда 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари талабларига асосан хужжатлар расмийлаштирилган.