Ўзбекистонда “50 777 ZZZ” авторақами салкам 670 млн сўмга сотилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, рақам Наманган вилоятида яшовчи фуқаро томонидан сотилган. Рақам дастлаб 135 млн сўм билан аукционга қўйилган ва 132 марта нархи кўтарилиб, якунда 669 млн 600 минг сўмга сотилган.
Бу Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат авторақам экани айтилмоқда. Рақам 6 май кунги давлат курсига кўра 60 минг доллардан кўпроққа сотилган.