Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
1-май ҳолатига кўра, мамлакатимизда хориж иштирокидаги 13,8 минг корхона фаолият кўрсатмоқда. Йил давомида уларнинг сони қарийб 1,4 мингтага ошди.
Давлатлар бўйича хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони:
Россия - 2471;
Хитой - 1984;
Туркия – 1981;
Қозоғистон – 1126;
Корея - 894.
Шуниси эътиборга лойиқки, Россия 2022 йилнинг январидан апрелигача бўлган даврда янги корхоналарни очишда ҳам етакчилик қилмоқда:
Россия - 210
Туркия – 128
Хитой - 74
Қозоғистон – 64
Тожикистон – 28.