Ўзбекистон Марказий банки 17 май, сешанба кунидан бошлаб валюта курсларини белгилади.
Регулятор маълумотларига кўра, бир АҚШ доллари курси 14,72 сўмга ошиб, 11 164,86 сўмни ташкил қилди.
Ягона Европа валютаси ҳам 62,16 сўмга қимматлашди. Энди бир еврога 11 629,32 сўм беряпти.
Бундан ташқари, Россия рубли 0,87 сўмга қимматлашди ва 173,37 сўмни ташкил қилди.