Ўзбекистонда автомобиль рақамларини сотишдан бюджетга қанча даромад тушгани айтилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.
Маълум бўлишича, Республика бюджетига 1 триллион сўм даромад келган. Бу миқдор сўнгги уч йил ичида тўпланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қимматбаҳо автомобил рақамлари аукцион орқали сотилади. Ким ошди савдоси орқали сотиш бу соҳада коррупцияга йўл қўймаслик учун амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль рақамлари қарийб 670 миллион сўмга сотилган эди.