23 май куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёмғирсиз бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
24—26 май кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиб, иссиқ ҳаво бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, ҳафта ўрталарига келиб 32-37° гача кўтарилади.
27 май куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи минтақаларидан яна нам ҳаво оқими кириб келишии бошланади. Айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-7° га пасаяди.
25 майда шимолда, 26-28 майда республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли шамол бўлиши кутилмоқда.