Ўзбекистонда “темир дафтар”га киритилган ва бир марталик моддий ёрдам олмаган муҳтож оилаларга 20 килограммдан ун берилади.
Бу тегишли қарорида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва секторлар раҳбарларига:
- мазкур қарор асосида бир марталик моддий ёрдам олмаган “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини тузиб, ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига “Меҳрибонлик” ҳисобидан 20 килограммдан ун бепул берсин;
- “Меҳрибонлик ва кўмак” жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга доимий равишда текин ун ёки пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Шунингдек, 2022 йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилалар аҳволини доимий равишда ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.