Жамшид Қўчқоров камбағаллик беш йил ичида қандай қилиб икки бараварга қисқартирилиши ҳақида гапирди

Жамшид Қўчқоров камбағаллик беш йил ичида қандай қилиб икки бараварга қисқартирилиши ҳақида гапирди
Бухорода камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро форум бошланди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, анжуманда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий иқтисодчи олимлар, ҳамкор давлатлар ва халқаро молия институтлари вакиллари иштирок этмоқда.

Кун.уз мухбирининг хабар беришича, очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаатномаси ўқиб эшиттирилган.

Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда 2026-йилгача камбағалликни икки баравар камайтириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни санаб ўтди:

• хусусий секторни, жумладан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, шу орқали барқарор иш ўринларини яратиш;

инсон капиталини ривожлантириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш;

• энергия нархларини либераллаштириш ва самарасиз субсидияларни камайтириш орқали ижтимоий лойиҳаларга ажратиладиган давлат ресурслари ҳажмини ошириш; бу жараёнда кам таъминланган оилаларни ҳимоя қилишга эътибор қаратиш;

• давлат корхоналарини ўзгартириш, хусусийлаштиришни жадаллаштириш, бу жараёнда рақобат ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;

• қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, биринчи навбатда ер ислоҳотини чуқурлаштириш;

• яшил ва рақамли иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Жумшуд 27 май 2022 18:05
    Эсимга Афанди,эшак ва подшо тўғрисидаги латифа тушди.
  2. Азиз 26 май 2022 16:48
    Хеч қандай ўзгариш бўлмайди деган хавотирдаман, лекин оддий ўзбек фуқароси сифатида яхшиликлардан умид қилишда давом этаман.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Жамшид Қўчқоров камбағаллик беш йил ичида қандай қилиб икки бараварга қисқартирилиши ҳақида гапирди