Ўзбекистонда рубль курси сезиларли даражада тушиб кетди

Ўзбекистонда рубль курси сезиларли даражада тушиб кетди
Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг 27-майидан бошлаб валюта курсларини белгилади.

Маълумотларга кўра, АҚШ доллари курси 17,76 сўмга тушиб, 11 045,25 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси 23,02 сўмга қимматлашди. Энди бир еврога 11 832,78 сўм беряпти.

Шу билан бирга, Россия рубли 20,82 сўмга арзонлашди ва 176,65 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 26-май куни бир рубль 2,57 сўмга қимматлашиб, 197,47 сўмни ташкил қилган бўлса, 25-майда бир рубл 4,52 сўмга қимматлашиб, 194,90 сўмни ташкил қилган эди.

Март ойининг ўрталаридан бошлаб Ўзбекистонда рубль курси барқарор ўсиб бормоқда. Ўшанда бир рубль 97 сўм бўлган, апрель ўрталарида бир рубль аллақачон 137 сўмдан, май бошида эса 157 сўмдан сотилган эди.

Фақат бугун, 26-май куни рубль курси 20 сўмга кескин тушиб кетди.

1-апрелда бир рубль 139,18 сўм, 1-мартда 108,60 сўмни ташкил қилди. 1 феврал - 139,49 сўм ва 5 январ - 144,66 сўм.

2021-йил давомида рубл курси 136 сўмдан 150 сўмгача ўзгарди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда рубль курси сезиларли даражада тушиб кетди