Бензин сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсациясини ажратиш қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2006 йилдаги 223-сон қароридаги "Айрим тоифадаги шахсларга бензин сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомда акс эттирилган.
Ойлик нақд бензин харажатлари учун компенсация болаликдан ногирон бўлган ёки ишда шикастланиш ёки касбий касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган I ва II гуруҳ ногиронларига тўланади. Бундан ташқари, пул компенсацияси уруш қатнашчилари ва фахрийларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга берилади.
Тўлов миқдори чакана савдода энг кўп учрайдиган 40 литр бензин маркаси нархининг 50 фоизидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат қарори билан белгиланади.
Аввалроқ, Тошкентда АИ-80 бензини қимматлашгани ҳақида хабар берган эдик.