Энергетика вазирлиги ўзбекистонликлар 1 кВт/соат электр энергияси учун 7500 сўмдан тўлаши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Энергетика вазирлиги ўзбекистонликлар 1 кВт/соат электр энергияси учун 7500 сўмдан тўлаши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда энергия ресурслари учун ижтимоий норма ойига 200 кВт бўлиши ҳақида маълумот тарқалди. Бундан ташқари, истеъмолчи электр энергиясидан кўпроқ фойдаланса, 1 кВт/соат электр энергияси учун 7500 сўм тўлаши ҳам маълум қилинган.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги маълумотлар ишончли эмас. Ўзбекистонликлардан бу хабарларга ишонмаслик сўралган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда энергетика соҳаси ислоҳ қилинмоқда. Соҳада аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан, пенсия ва болалар нафақаси олувчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

Энергия истеъмолининг "ижтимоий нормаси" деганда аҳоли томонидан пасайтирилган ставкада тўланадиган энергиянинг маълум миқдори тушунилади. Яъни, маълум бир белгиланган қийматгача нисбатан паст (имтиёзли) нархда сотилади ва ундан юқори нархда эркин бозор нархида сотилади.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси яқин кунларда умумхалқ муҳокамасига киритилади. Барча фикр ва таклифлар ўрганилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Энергетика вазирлиги ўзбекистонликлар 1 кВт/соат электр энергияси учун 7500 сўмдан тўлаши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди