Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва ОАВда 1 июндан бензин нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати баёнот берди.
Компания нефт маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари оширилишига қарамай, бензин нархи ўзгаришсиз қолишини маълум қилди. Масалан, айни дамда литри 6800 сўм бўлган АИ-80 бензини ошмайди. Нархлар ўзгариши мумкин, аммо бироз - ўртача 70 сўм.
1 июндан бошлаб АИ-80 бензини (бензиннинг бир тоннаси учун 240 дан 275 минг сўмгача), дизел ёқилғиси (240 дан 264 минг сўмгача) ва ЭКО дизел ёқилғиси (216 дан 237,6 минг сўмгача) учун акциз солиғи ставкалари ўзгаради.
Аввалроқ Ўзбекистонда бензин нархи АИ-80 учун 6500 сўмдан 6800 сўмга кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик. Нархларнинг ошиши жаҳон ёқилғи бозоридаги вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ.