Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...
Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано фотоника ҳамда оптоэлектроника лабораторияси мудири, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Анвар Зоҳидов, Россия Квант маркази асосчиси Руслан Юнусовлар онлайн маърузалари билан қатнашди.

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...



Анжумандан мақсад квант ҳисоблашнинг устувор илмий йўналишлари, табиатшунослик фанлари, квант технологиялари соҳасидаги билимларни замонавий илм-фан ютуқлари билан интеграция қилишдир. Тадбир иштирокчилари томонидан ахборот технологиялари, математика, математик моделлаштириш, кимё таълими йўналишларидаги талабалар ва мактаб ўқувчиларига дарс ўтиш ҳам кўзда тутилган.

Акмал Ахатов, Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор:


- Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ўтган йили Россия Квант марказида бўлиб, қатор келишувларга эришиб, Ўзбекистонда россиялик олимлар билан ҳамкорликда Квант ҳафталигини ташкил этиш таклифини илгари сурган эди. Бугун мазкур лойиҳа қўллаб-қувватланиб, Самарқандда квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Жиззах, Олмалиқ, Тошкент шаҳарлари бўйлаб анжуман иштирокчилари мактаб ўқувчилари ва талабаларга квант физикасига оид маъруза, амалий машғулот, семинар, викториналар ўтиши режалаштирган.

Максим Острас Россия квант маркази директори, профессор:


- Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтаётган Квант ҳафталиги доирасида олимлар билан квант механикасининг асосий тамойиллари ва тушунчалари, замонавий физикада квант назариясининг ўрни, квант ҳисоблаш ва квант коммуникация технологиялари бўйича фикр-мулоҳазаларимизни ўртоқлашдик… Самарқанд давлат университетида Квант маркази ташкил этилганига кўп вақт бўлмаса-да юқори натижаларга эришилмоқда. Профессор Анвар Зоҳидов раҳбарлигида квант физикаси бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар бизда қизиқиш уйғотди. Мазкур марказда тадқиқот олиб бораётган олимларнинг 3 та халқаро грантидан ҳам хабаримиз бор. Россия квант маркази ва Самарқанд квант маркази ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун бугунги анжуман муҳим ўрин тутади…

Дмитрий Чермошентсев, Россия Квант технологиялари ички илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа гуруҳи раҳбари:


- Ўзбекистонда илк бор квант ҳафталиги ўтказилмоқда. Бугун Самарқандда жаҳон квант илмининг етук мутахассислари жам бўлди. Бу бежизга эмас. Самарқанд давлат университети муҳандислик, квант, ядро физикаси каби соҳаларда Марказий Осиёда, жаҳонда етакчилик қилмоқда. СамДУ да Квант маркази ҳам мавжуд. Мазкур марказга ҳамкоримиз, таниқли олим Анвар Зоҳидовнинг раҳбарлик қилиши бизни қувонтиради…
Тадбирдан сўнг анжуман иштирокчилари Самарқанд давлат университети академик лицейи, СамДУ мактабида бўлиб, маръуза ва семинарлар ўтишди…






Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...