Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб валюта курсларини белгилади.
Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 25,09 сўмга тушиб, 10 985,79 сўмни ташкил қилди.
Жорий йилнинг 12 март куни банкларда доллар курси 11 000 сўмдан ошди.
Ягона Европа валютаси ҳам 74,25 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 11 780,06 сўм беряпти.
Шу билан бирга, Россия рубли 4,17 сўмга қимматлашди ва 179,43 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Ўзбекистонда рубль курси сезиларли даражада пасайган эди. Кейин рубл 20,82 сўмга тушиб, 176,65 сўмни ташкил қилди.
27 май куни 1 доллар курси 11,10 сўмга тушиб, 11 034,15 сўмни ташкил этгани, рубль курси 11,78 сўмга тушиб, 164,87 сўмга тенг бўлгани маълум бўлди.
31 май ҳолатига кўра, доллар курси 23,27 сўмга арзонлашган, рубл эса 10,39 сўмга қимматлашган.