Korzinka.uz раҳбари: "Агар давлат қўллаб-қувватламаса, монополия бўлмайди"

Korzinka.uz раҳбари: "Агар давлат қўллаб-қувватламаса, монополия бўлмайди"
Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи, City Тахi такси хизмати, RedTag либослар магазинлари тармоғи, FLO пойабзал дўконлари тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ОАВга интервью берди.

У ўз суҳбатида монополия, унинг турлари ва салбий ҳамда ижобий жиҳатлари ҳақида гапирди.

"Монополия ҳатто биздан ташқари бутун мамлакат уни қўллаб-қувватлаганда ҳам бизнес юритишнинг тўғри ва яхши кўриниши бўлиб қолмайди. Кўпчилик шундай қилиши эса бунинг тўғри эканини билдирмайди. Монополиянинг иккита тури бор. Масалан Google ёки Facebook монополияси, ҳозир юритилаётган бизнеснинг энг яхши усулларини патентлаштирган технологик монополиялар бор, бироқ барибир, сиз янги ғоялар билан келишингиз ва уларни челленджит қилишингиз мумкин, сиз уларни мағлуб эта оладиган янги салобатли ижтимоий тармоқ яратишингиз мумкин.

Шундай самарали монополиялар бор, уларда шундай нархлар ўрнатилганки, бу рақобат муҳитига ҳеч ким кирмайди — улар ўз самарадорлигини яккаҳокимликка айлантиришган, бироқ бу бозор монополияси ҳисобланади.

Биз ёвуз Монополия тўғрисида сўз юритамиз, улар ҳамма ерда — Россияда ҳам, Қозоғистонда ҳам мавжуд. Ёвуз яккаҳокимлик — маъмурий давлат ресурсидан ўзининг даромад келтирувчи фаолияти учун асос сифатида фойдаланиш демакдир.

Агар давлат қўллаб-қувватламаса, монополия бўлмайди. Агар, айтайлик, ҳар қандай авиакомпания бу ерга учиб кела олса ёки жойида ташкил этилса, бизда авиакомпания яккаҳокимлиги бўлмаган бўларди, агар, мисол учун мамлакатимиз автосаноати учун имтиёзлар берилмаганда, бизда бу ерда рақобат муҳити яралган бўларди.

Бизда савдо магазинлари мудирлари билан фавқулодда Telegram-чат бор, у орқали мен 50 та магазин билан боғланиб тураман ва ҳар куни уларда нечоғлик тез-тез электр қувватини узиб қўйишларини кўраман.

Агар рақобат бўлганида эди — мен ҳозирги етказиб берувчилардан бошқа электр токи берадиган провайдерга ўтиб кетардим. Бу борада давлат бозорга унчалик ҳам ишонмайди, деб ҳисоблайман. Монополия лоббизми жуда кучли, бу монополияларнинг давлат қўллаб-қувватлаши туфайли ниҳоятда мустаҳкамланган, улар давлат ёрдамида ташкил этилган ва давлат идораларида ҳам катта таъсирига эга", - деди з. Ҳошимов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Улугбек 24 апрел 2019 14:11
    Бу дегани Колгейт ШедрийЛето Нескафе Макфа каби брентларни халк бемалол олиб киролиди ва Корзинка уз рахбарияти монаполия килиб турмайди тугрими
  2. хушнуд 23 апрел 2019 12:35
    Супермаркетлар тармогига аллакачон утиш керак эди.Бу вактгача кишлокларда хам филиаллари буларди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Korzinka.uz раҳбари: "Агар давлат қўллаб-қувватламаса, монополия бўлмайди"