Жаҳон банки Ўзбекистонга янги кредит ажратди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Имтиёзли кредит ўтган ҳафтада банк Ижроия кенгаши томонидан тасдиқланган. Кредит миқдори 15 миллион долларни ташкил этади.
Маблағлар беш йиллик лойиҳани молиялаштиришга йўналтирилади. Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда давлат тижорат банкларини таркибий ўзгартириш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ушбу маблағлар табиий офатларга молиявий тайёргарликни ривожлантириш, ихтисослаштирилган тараққиёт банкини ташкил этиш, шунингдек, маҳаллий фирма ва компанияларнинг ташқи савдо операцияларини молиялаштириш воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилади.