Ўзбекистондаги айрим “заправка”ларда бензин оҳиригача қуйилмаётгани маълум бўлди

Ўзбекистондаги айрим “заправка”ларда бензин оҳиригача қуйилмаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда 25-28 май кунлари 117 та ёқилғи қуйиш шохобчаларида маҳсулотлар савдоси амалга оширилиши текширилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, умумий ҳажми 393 минг литр бўлган ёқилғиларни сотишда турли қонунбузарликлар аниқланган. Маълум бўлишича, 230 минг литр нефт маҳсулотлари сифат стандартларига жавоб бермайди. Шунингдек, 150 минг литр миқдорида нефт маҳсулотлари етишмаслиги ва 13 минг литрдан ортиғи аниқланган.

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда 43 та ҳолатда ҳар 10 литр нефт маҳсулотлари учун 10 дан 740 миллилитргача ёқилғи тўлиқ қуйилмагани аниқланган.

Шу билан бирга, ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини текширишда аниқланган 450 га яқин техник ва метрологик камчиликлар мақбул деб топилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Андижон вилояти, Сурхондарё вилояти, Тошкент вилоятида аниқланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тугриси 4 июн 2022 13:19
    Энди билдиларингми 30 йилдан бери шу холатку. ЭНШТАЙН БУЛИБ КЕТТИЛАРИНГ Узб да янгилик. Карупция билан узларинг хам даф булинглар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистондаги айрим “заправка”ларда бензин оҳиригача қуйилмаётгани маълум бўлди