Томорқа соҳиблари билан юзма-юз мулоқотлар

Томорқа соҳиблари билан юзма-юз мулоқотлар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов жойларда конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаларига бағишланган талай тадбирларда бевосита қатнашяпти, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқалардан унумли фодаланиш борасидаги ишлар билан ҳам танишяпти.

Хусусан, А.Хаитов Учқўрғон туман ҳокими Жаҳонгир Ризаев билан биргаликда мазкур туманнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи Толибжон Холматов хонадонида бўлди. Томорқа соҳиби янгиликка қўл уриб, голубика (хўжағатга ўхшаш, бутада етишадиган кўк рангли мева) етиштиришни бошлаган. У Белоруссиядан олиб келинган голубика кўчатларини маҳаллий шароитга мослаштирган.

Голубика қимматбаҳо доривор мева саналади. Унинг 1 килограмми жаҳон бозорида 50-70 АҚШ долларига баҳолняпти. Бутаси 3 ёшдан тўлиқ ҳосилга киради.

Ҳозирда томорқачи 4 минг 200 дона 2 йиллик кўчат, 300 дона 5-6 йиллик кўчатни парваришлаяпти. Т.Холматов келгусида меваларни сақлаш учун 100 тонналик музлаткич қуриш, меваларни экспорт қилиш мақсади борлигини айтди.

Ташриф буюрувчилар иш жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирдилар, шунингдек, томорқачи тилга олган айрим қийинчиликларни бартараф этишни зиммаларига олдилар.

Норин маҳалласида истиқомат қилувчи Фатҳиддин Асқаров гулчилик кооперациясини ташкил қиляпти. Бу ердаги ишлар ҳам кўздан кечирилди.

Томчилатиб суғориш орқали наъматак, атиргул, лола ва бошқа 100 дан ортиқ турдаги гуллар парваришланмоқда.

Актам Хаитов етиштирилаётган гуллар нархи, харидорлар талаб-истаклари билан қизиқди, давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан ер эгалари учун яратилаётган янги имкониятлар хусусида сўз юритди. Тадбиркорлар жамиятимизда кечаётган жараёнлар, хусусан, конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда янада фаолроқ қатнашиши зарурлигини таъкидлади. Илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари татбиқ қилинган ана шундай кооперацияларни кўпайтириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш кераклигини қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Томорқа соҳиблари билан юзма-юз мулоқотлар