2022 йилнинг 6 ойи якунларига кўра, республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 174 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди.
Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 10% фоизга, ҳажми бўйича – 27 фоизга ўсди.
Ўтган даврда тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 93 фоизи жисмоний шахслар, 7 фоизи - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 545,4 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348 млн. сўмни ташкил қилган.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 29 фоиз биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 фоиз – иккинчи, 13 фоиз – учинчи, 9 фоиз – тўртинчи, 12 фоиз – бешинчи ва 15 фоиз – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (45 фоиз), Самарқанд (8 фоиз), Бухоро, Фарғона ва Қашқадарё (6 фоиз дан) вилоятларида харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоиз– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.