ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Хоразмдаги учрашувлари давомида мазкур хонадонда бўлиб, маҳалла фаоллари, томорқачилар ва туман масъуллари иштирокида амалий семинар ўтказди.
Семинар давомида «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида Рустам ота тажрибасини оммалаштириш ва маҳалла аҳолисини лимончилик билан шуғилланиб даромадларини янада ошириш лозимлиги эътироф этилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, хотин қизлар фаоли ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда маҳалла аҳолисининг ишсиз қатламини ва уй томорқаси имкониятларини ҳисобга олиб, 400 та хонадонда лимончилик иссиқхоналарини ташкил этиш бўйича керакли вазифаларни белгилаб олдилар.
Рустам ота фақат лимончилик билан чекланиб қолмаганлар. Тиниб тинчимас деҳқонимиз 55 бош қорамол ва 100 бошга яқин куркаларни ҳам парваришлаб, чорвачилик ва паррандачилик борасида ҳам ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.
Партия етакчиси А.Хаитов бу йўналишларда ҳам отанинг тажрибасидан кенг фойдаланиш, маҳалладаги ёшларни мазкур соҳаларга қизиқтириш, сир-асрорларини ўргатиш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жамғармаси ҳисобидан Рустам отага наслдор “қора шахзода” номли товуқлар ва уларни кўпайтириш бўйича инкубация ташкил қилиб бериладиган бўлди. Маҳалла фаоллари билан паррандачиликка қизиқувчи маҳалла аҳолисини мазкур зотдор товуқларни етиштиришга ихтисослаштириш бўйича келишиб олинди. Таъкидлаш жоиз, ушбу наслли товуқлар 7-8 ойда етилиб, 4-6 килограмгача тош босишини инобатга олинса, бу аҳоли даромадларининг ошишига ва бандлигининг таъминланишига хизмат қилиши аниқ.
Насиба Ваисова,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий
тарғибот бўлими мудири
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий
тарғибот бўлими мудири