Хотин-қизлар ўртасида замонавий касбларни эгаллаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, қизлар ўртасида IT ни ривожлантириш, уларни IT таълим марказларида ўқитиш ва маҳаллий компанияларга ишга жойлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифалари қаторида эканлиги барчага маълум.Ёш тадбиркор Нилуфар Омонова ҳам ана шундай улкан мақсад йўлида интилмоқда, десак хато бўлмайди.
-Шу кунга қадар 800 нафардан ортиқ ўқувчиларни IT га ўргатиб келмоқдаман, - дейди ёш тадбиркор Нилуфар Омонова. - Фаолиятим давомида кўп бор гувоҳ бўлганман. Орамизда дастурчи бўлиш қизлар учун эмас, деб ўйлайдиганлар ниҳоятда кўп. Қизларнинг ўзидан ҳам, мен қиз бола бўлсам, қўлимдан келармикан, деган гапларни бир неча бор эшитганман. Аслида бу соҳа жинсидан қатъи назар ҳамма учун бирдай керакли ва фойдали соҳа. Яқинда муҳтарам Президентимизнинг дастурчилар билан учрашувида ҳам шу масаладаги таклифимни айтган эдим. Кейинчалик бу таклифни бизнес-режага айлантириб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик. Мурожаатим бесамар кетмади. Бизнинг “MIT Academy” ўқув марказимиз фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техник базасини янгилаш, ўқув марказда хотин-қизларни IT ва ахборот технологиялари соҳалари бўйича ўқитишга 400 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция ажратиладиган бўлди. Энди қизларни IT га йўналтириб, хотин-қизларнинг замонавий касбларни ўрганишларини тарғиб қилиш учун етарлича имкониятимиз бўлади. Бу орқали уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётганлигимдан мамнунман.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати