“Uzavto Motors” АЖдан истеъмолчи фойдасига 200 млн.дан зиёд маблағ ундирилди

“Uzavto Motors” АЖдан истеъмолчи фойдасига 200 млн.дан зиёд маблағ ундирилди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро А.Назаров томонидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, фуқаро А.Назаров ва “G‘ijduvon Avtotexxizmat” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан умумий қиймати 398.000.000 сўм бўлган автомашинани харид қилгани, шартномада кўрсатилганидек, автомобил 7500 км юргандан сўнг мойини алмаштириш мақсадида “Buxoroavtotexxizmat”га мурожат қилгани, усталар машинани кўздан кечириш пайтида унда носозлик борлигини маълум қилишган.

Истеъмолчи ҳолат юзасидан бир неча маротаба “G‘ijduvon Avtotexxizmat” МЧЖга мурожаат қилган, корхона кафолат муҳандиси носоз деталлни 3 ойда олиб келиб беришини айтиб ўтган бўлса-да, орадан қарийб 1 йил вақт ўтганига қарамасдан муаммо ечимсиз қолганини айтиб ўтган.

Шундан сўнг федерация ходимлари томонидан Бухоро туманлараро судига даво ариза киритилди. Суд қарорига асосан “Uzavto Motors” АЖдан истеъмолчи фойдасига 199.000.000 сўм моддий ва 10.000.000 сўм маънавий зарар, қолаверса, давлат фойдасига 14.768.800 сўм маблағ ундирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » “Uzavto Motors” АЖдан истеъмолчи фойдасига 200 млн.дан зиёд маблағ ундирилди