Истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 201 кг йирик шохли мол гўштини 8,6 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 6 млн сўмни олган вақтида ушланади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан ИИБ ҳамда туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум бўладики, фуқаро З.П. фуқаро Д.Д.га Жиззах шаҳар, “Тошлоқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 201 кг йирик шохли мол гўштини 8,6 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 6 млн сўмни олган вақтида ушланади.
Унинг хонадони кўздан кечирилганда, бирламчи ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган жами 73 дона қорамол туёғи ва 61,3 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.