14-20 ноябрь кунлари Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 340,1 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,5 фоизга камдир.
Бу даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 928,5 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди.
Жумладан, биржанинг буғдой бозорида ўтган ҳафтада биржа савдоларида 34 миллион 776 минг тонна буғдой сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 миллион 955 минг тоннани ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 592,3 минг сўмдан 3 580,9 минг сўмгача пасайди.
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. 14-20 ноябрь кунлари биржа савдоларида 10 минг тонна шакар сотувга қўйилди ва ундан 9 минг 950 тоннаси, яъни 99,5 фоиз қисми сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 665,2 минг сўмдан 10 556,5 минг сўмгача пасайган.
Маълум қилинишича, ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 24 538,9 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 8 244,3 тоннаси, яъни 33,6 фоиз қисми сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 158,5 минг сўмдан 2 070,9 минг сўмгача, яъни 4,1 фоизга пасайди.