Бу ҳақда айни дақиқаларда ўтказилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ҳар бир вазирлик ва идораларда ташкил этилган Ички-аудит бошқармаси томонидан хавфларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва доимий назорат қилиш ишлари тўғри ташкил этилмаган.Бунинг натижасида бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки ноқонуний сарфлаш ҳолатлари камаймасдан, йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Шу сабабли халқ вакиллари томонидан вазирлик ва идораларнинг Ички-аудит бошқармасини қайта кўриб чиқиш, ходимларини ўқитиш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.