Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, партия фаоли Зокирхон Аҳмедовни билган, таниганлар уни жуда қисқа фурсат ичида халқнинг ишончини қозонган ҳоким ёрдамчиларидан бири ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
-“Тинчлик” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимига киришган илк кунимдан маҳалла раиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритаётган ходимлар билан бамаслаҳат биринчи галда қилишим лозим бўлган ишлар бўйича дастлабки режаларни белгилаб олдим”, - дейди Зокирхон Аҳмедов.- Ҳар бир оилани ўрганиб чиқдим. Маҳалладаги ишсиз аҳоли рўйхати шакллантирилди. Жумладан, маҳалла ҳудудидаги мавжуд бўш турган бинолар ва ерлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги муаммолар чуқур ўрганилгач, масаланинг долзарблиги ва ҳал қилиш имкониятидан келиб чиққан ҳолда туман, лозим бўлса вилоят, қолаверса, республика даражасигача олиб чиқиб, ҳал этишни ўз олдимга қатъий мақсад қилиб қўйдим.
Ўз вазифасига масъулият билан киришган Зокирхон Аҳмедов аввало айрим бир ишни бошлашда иккиланиш ва журъатсизлик қилаётган аҳоли қатлами билан мустаҳкам алоқа боғлади. Тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан бироз чўчиб турган фуқароларнинг ғоя ва режаларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ғоясини бойитиб, уларнинг эртанги кунига ишонч уйғотиш орқали кўп йиллик орзусига эришишида сабабчи бўлмоқда.
Ўтган вақт мобайнида ҳоким ёрдамчиси 241 нафар ишсиз фуқарони турли ишларга йўналтиришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 90 нафар ишсиз фуқаро доимий иш билан таъминланди. 45 нафар ишсизларга имитиёзли кредит ажратилишида ёрдамини аямай, ўзини ўзи банд қилишига эришди. 33 нафар ишсиз ёшлар жамот ишларига жалб қилинди. Ўтган 11 ой давомида 55 нафар ишсизга 1.385.0 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. 3 нафар шароити оғир деб топилган аёлларга 30 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилиб, уларга тикув машинкалари олиб берилди. 30 нафар хотин-қизлар ўқув марказларига ҳунар ўрганишга йўналтирилди.
Эътиборлиси “Тинчлик” МФЙ ҳудудида ўтган 11 ой давомида 21 та янги тадбиркорлик субектлари очилиб, 30 та қўшимча иш ўринлари ташкил этилди. Маҳалла ҳудудида 12 та 300 млн сўмлик янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари ишга туширилди.
Маҳалладаги аҳолига турли соҳа вакилларининг энг юқори натижаларга эришган қатлами иштирокида маҳорат дарсларининг ўтказиб борилаётганлиги ҳам янги иш бошловчилар учун алоҳида кўтаринки кайфият ва рағбат бағишламоқда.
Халқ ишончини қозониш, ҳурматига сазовор бўлиш осон эмас. Аммо, ҳар иш соатини режали асосда олиб бораётган Зокирхон Аҳмедовни халқ дарди, ташвиши, эртанги куни билан яшаётганлар сафида қўриш мумкин.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Матбуот хизмати