Марказий банк халқаро захиралар бўйича изоҳ берди

Марказий банк халқаро захиралар бўйича изоҳ берди
Регуляторнинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари таркибида Марказий банк маблағларидан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳам мавжуд бўлиб, халқаро стандартларга кўра, улардан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу ташкилотлар ихтиёрида бўлади ва Марказий банк томонидан оператив бошқарилади.

"Халқаро захиралар ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 9,3 млрд. АҚШ доллари ёки 35,3 фоизга ошган бўлиб, бу ҳолат 2017-2022 йиллар мобайнида халқаро захиралар таркибидаги монетар олтин ҳажмининг 67 тоннага ортганлиги ҳамда олтин нархининг 2017 йил бошидаги 1 159,1 доллардан 2022 йил якунига 1 812,4 долларгача кўтарилиши билан изоҳланади. Бунда халқаро захиралар хажмига олтин нархи ўзгаришининг таъсири 6,9 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган".

"Импорт ҳажми 2017 йилда 14 млрд. долларни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 30 млрд. долларга етган, яъни ўсиш 2,1 баробарни ташкил қилган".

"Импорт ҳажмининг юқори суръатларда ошиб бориши шароитида халқаро захираларнинг уларга бўлган нисбатининг пасайиши, 2023 йил 1 июль ҳолатига халқаро захираларни 11,3 ойлик импортни қоплашга етадиган даражада шакллантирувчи омиллар бўлган".

"Мавжуд халқаро захиралар Ўзбекистоннинг 2023 йил давомида сўндирилиши кутилаётган қисқа муддатли ташқи қарзларини тўлиқ қоплайди".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Марказий банк халқаро захиралар бўйича изоҳ берди