Картадан картага пул ўтказмалари 56 фоизга ошган

Картадан картага пул ўтказмалари 56 фоизга ошган
Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, ўтган йил давомида миллий тўлов тизимлари бўлган “Uzcard” ва “Humo” тизимларида амалга оширилган картадан картага пул ўтказмалари 224,3 трлн. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 80,8 трлн. сўмга ёки 56 фоизга кўпдир.
Бунда 2023 йилдаги картадан картага пул ўтказмалари P2P тўловларининг 65,7 фоизи "Uzcard" ҳиссасига, 34,3 фоизи "Humo" тўлов тизими ҳиссасига тўғри келган.

Ўтган йилда Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилган транзакциялар сони 2022 йилга нисбатан 78 фоизга ва ҳажми 35 фоизга ошиб, мос равишда 31,4 млн. тани ва 603,8 трлн. сўмни ташкил этди.

Бунда Молия вазирлиги Ғазначилигига ўтказилган бюджет тўловлари ҳажми 2022 йилга нисбатан қарийб 3 баробарга ўсган ҳолда 64,2 трлн. сўмдан ошди. Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилаётган тўловлар кўламининг ортиб бориши натижасида 2023 йил якунига келиб хўжалик юритувчи субъектлар жами тўлов топшириқномаларининг 91 фоизи банкка ташриф буюрмаган ҳолда масофадан туриб амалга оширилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2023 йилда Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 78,0 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошди.

Ўтган йил давомида Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали амалга оширилган 102 млн.дан зиёд транзакцияларнинг 16,6 фоизи жисмоний шахслардан ундирилган солиқлар ва йиғимлар, 16,1 фоизи Адлия вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, 13,1 фоизи Ғазначилик, 11,2 фоизи Давлат хизматлари маркази ва 10,9 фоизи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қўлланилган жарималар учун амалга оширилган тўловлар ҳиссасига тўғри келади.

Ўтган йилда “QR-online” ахборот тизими томонидан тадбиркорлик субъектларига тақдим қилинган QR-кодлар сони 2022 йилга нисбатан 3 мингтага ортиб, 100,7 минг донага етди ва транзакциялар суммаси қарийб 2,5 баробарга ортиб, 137 млрд. сўмдан 337 млрд. сўмга ошди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Картадан картага пул ўтказмалари 56 фоизга ошган