2020 йилдан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида «Евро-4», «Евро-5» юқори сифатли дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилади

2020 йилдан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида «Евро-4», «Евро-5» юқори сифатли дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 21 февраль куни нефть-газ ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини инвесторларнинг ишончли бошқарувига бериш вазифасини қўйган эди. Шунга мувофиқ 10 апрелда «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур модернизация жараёни Индонезиянинг «РТ Trans Asia Resources» хорижий компанияси билан ҳамкорликда уч босқичда амалга оширилади. Компаниянинг соҳада катта тажрибаси, жаҳон бозорида ўз ўрни бор. Бу заводни хомашё билан барқарор таъминлаш, уни жаҳон стандартлари асосида қайта ишлаб, ички ва ташқи бозорларга етказиб беришга хизмат қилади. Келгусида етакчи халқаро компаниялардан иборат бўлган консорциум ташкил этиш режалаштирилган.

Келишувга асосан, заводга жорий йилнинг ўзида камида 300 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этилади. Бу маблағ эвазига икки ой давомида ҳозирда ишламай турган 11 қурилманинг 7 тасидан фойдаланиш тикланади. Бунинг натижасида 7 минг 100 та иш жойлари сақлаб қолинади, 450 киши ўз иш ўринларига қайтади.

Шунингдек, завод икки баробар кўпроқ хомашё билан таъминланади. 2020 йилдан бошлаб «Евро-4», «Евро-5» каби юқори сифатли дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришга эришилади. Маҳсулотлар таннархи тушиб, сифати оширилиши натижасида вилоятнинг экспорт салоҳияти янада кенгаяди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » 2020 йилдан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида «Евро-4», «Евро-5» юқори сифатли дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилади