«Hyundai» компанияси билан ҳамкорликда «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида электромобиллар ишлаб чиқарилади. Бу борада лойиҳа Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона шаҳридаги «Listem-Fergana» қўшма корхонасига ташрифи давомида тақдим этилган.
Маълум бўлишича, шу ерда «Hyundai» компанияси билан ҳамкорликда «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида электромобиллар ишлаб чиқариш, Водил кўмир конида кўмир қазиб чиқариш, тошдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқаришга оид режалар, «Фарғонаазот» ва «Қўқонсуперфосфат» акциядорлик жамиятларини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинган.
Президентимиз лойиҳаларни маъқуллаб, уларни амалга оширишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган.