Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасига асосан синов тариқасида биринчи нефть қазиб олинди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу жараёнга оид видео тарқалди. Унда бир гуруҳ мутахассислар, жумладан Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Мингбулоқдан қазиб олинган нефтни юзларига суртиб хурсандчилик қилишаётганини кўриш мумкин.
Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ кони бир неча сабабларга кўра, мураккаб лойиҳа саналади. Конни ўзлаштириш: катта чуқурлик (6000 м ва ундан юқори); юқори резервуар босим (115 МПа дан ортиқ) ва резервуар ҳарорат (168°С дан ортиқ) ва каби омилларга шулар жумласидандир, дея хабар қилди xabar.uz.