Юртимизда жорий йилда биринчи бўлиб чироқчилик деҳқонлар махсус иссиқхоналарда декабрь ойида тарвуз кўчатларини ундириб, апрель ойида маҳсулотлар етиштиргани ҳақида хабар қилинган эдик.
Яқинда “GISSAR EFFEKT” МЧЖ тарвуз маҳсулотларини қўшни Қозоғистон Республикасига экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Ҳозирда тарвуз маҳсулотлари даланинг ўзида экспортёрлар томонидан олиб кетилмоқда