Ўзбекистонда пул алмашадими? Марказий банк вакили бунга изоҳ берди

Ўзбекистонда пул алмашадими? Марказий банк вакили бунга изоҳ берди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норхонов миллий валютанинг қадрсизланиши ва деноминация қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилиб ўтди.

— Очиғини айтсам, бу савол ўзимиз учун ҳам қизиқ. Пулнинг қадрсизланиш даражаси, нолларнинг сони кўпайиб бораётгани бундай саволларни келтириб чиқариши аниқ. Биз биринчи навбатда транспортировка, ҳисоб-китоб ҳаражатларини камайтириш ва қулайликлар яратиш мақсадида 50 000 ва 100 000 сўмлик пул чиқардик. Ҳар сафар янги қийматда пул чиққанда шундай савол пайдо бўлади.

Деноминацияни амалга оширишдан мақсад нолларнинг сонини камайтириш. Яъни, 10 минг сўм ўрнига 10 сўм ёки 100 сўм муомалага чиқарилади. Бундай режа Марказий Банкда борми ёки йўқ, деб сўрасангиз, аниқ қилиб, йўқ, деб айта олмайман. Биз бу ҳақда ўйлаганмиз.

Қачондир деноминация бўлади. Аммо аниқ вақтини айта олмайман. Балки беш йилдан сўнг бўлар, балки 10 йилдан сўнг. Биз буни техник ўзгариш, деб қабул қилишимиз керак, — дейди Илҳом Норхонов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Исмингиз 22 ноябр 2019 21:30
    Нима бугандахам Оллохга шкур юртимиз тинч шуни узи кифояа
  2. Элдор 22 август 2019 11:40
    Нимага иложи йук мана турцияда 1нонди киймати 1милион телэ эди, хозир эса 1телэ узгартирса булади
  3. суннат 16 июн 2019 22:08
    тугри буни бирдан килишни иложи ек
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда пул алмашадими? Марказий банк вакили бунга изоҳ берди