“Агробанк” “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида имтиёзли кредитлар ажратмоқда

“Агробанк” “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида имтиёзли кредитлар ажратмоқда
Банк жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1405 миллиард сўмлик кредит ва 695 миллиард сўмлик микрокредитлар берилди. Бу ҳақида “Агробанк”нинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусига бағишлаб ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 75 миллиард сўмлик кредит маблағи йўналтирилган. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, айниқса қишлоқ жойларда замонавий хизмат кўрсатиш объектларини барпо қилиш мақсадида 1268 та мижознинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида 1017 та кичик бизнес субъектларининг 22 миллиард сўмлик лойиҳалари молиялаштирилди. Шунингдек, банк ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 69 миллиард сўмга яқин кредитлар ажратилди.

Ҳар бир маҳалла, ҳудуднинг ихтисослашуви, аҳолининг деҳқончилик ва тадбиркорлик анъаналарини инобатга олган ҳолда “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида банкка бириктирилган 2342 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1 миллион 555 мингта хонадон қамраб олинди.

Брифингда маълум қилишларича, 2018–2019 йилларда Агробанк филиаллари “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 66 мингдан зиёд оилага 1 181 миллиард сўмлик кредит берган. Жумладан, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, иссиқхона, чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, тикувчилик йўналишлари ривожи учун.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалар ҳисобидан 68 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
“Агробанк” “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида имтиёзли кредитлар ажратмоқда

Бу борадаги амалий ишларда кенг омманинг хабардорлигини ошириш мақсадида банкнинг расмий веб-сайти орқали оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ёш тадбиркорларни ўз бизнесини очишга кўмаклашиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилиб келинмоқда.

Тадбирда “Агробанк” иқтисодиётининг турли тармоқларини янада тараққий эттириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банк хизматларини янада ривожлантириш йўлида бундан кейин ҳам кенг кўламли саъй-ҳаракатларни олиб боришини маълум қилди.

ЎзА

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » “Агробанк” “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида имтиёзли кредитлар ажратмоқда