Ўзбекистондаги коллеж ва лицейларда 8 млрд сўмдан ортиқ пуллар асоссиз сарфлангани маълум бўлди

Ўзбекистондаги коллеж ва лицейларда 8 млрд сўмдан ортиқ пуллар асоссиз сарфлангани маълум бўлди
Жорий йилда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими вазирлиги тизимидаги 1 минг 147 та касб-ҳунар коллежлари бўйича ўтказилган камерал назорат тадбирлари натижасида 2,1 миллиард сўм миқдордаги бюджет маблағларининг асоссиз харажатларнинг олди олинган. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик ахборотига кўра, масофавий назорат асосида кузатилган шубҳали молиявий операциялар юзасидан 205 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда назорат ўтказилган. Натижада 8,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари амалдаги қонунчилик талабларига амал қилинмаган ҳолда сарфланган. Жумладан, касб-ҳунар коллежларининг 15 тасида ҳақиқатда ишламаган шахслар номига иш ҳақи ҳисобланиб, улар номи билан расмийлаштирилган пластик карточкаларга 2705,3 миллион сўм бюджет маблағлари асоссиз ўтказиб юборилган. Мисол учун, Тошкент шаҳар Олмазор тиббиёт коллежида ҳақиқатда ишламаган ва ўтган йилларда ишдан бўшаб кетган ходимларнинг фамилияси, исми ва шарифини ойлик иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар қайдномаларига киритилиб, жами 1 847,3 миллион сўм бюджет маблағлари ноқонуний тўловга чиқарилган.

Шунингдек, ушбу коллежда тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган 13 нафар талабалардан ундирилган 21,2 миллион сўм миқдоридаги контракт пуллари банк муассасаси орқали коллежнинг ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан сохта тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш йўли билан харажатга чиқарилган.

Шунингдек, айрим касб-ҳунар коллежларининг бош ҳисобчилари томонидан бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобининг автоматлаштирилган тизими («ЎзАСБО» дастурий мажмуаси) иш ҳақини ҳисоблаш модулининг қайта ҳисоб-китоблар қисмига асоссиз маълумотлар киритиш йўли билан 2 774 миллион сўмлик бюджет маблағлари ортиқча сарфланган. Масалан, Самарқанд компютер технологиялари ва гидромелиорация касб-ҳунар коллежи ҳисобчилари томонидан 18 нафар ходим (директор, ҳисобчилар, ётоқхона навбатчиси, ахборот-ресурс маркази мутахассиси ва ўқитувчилар) номига 132 ммиллион сўм иш ҳақини «ЎзАСБО» дастурий мажмуасининг қайта ҳисоб-китоблар қисмига киритиб, асоссиз харажатга чиқариб юборилган.

Бундан ташқари, 48 та касб-ҳунар коллежларида иш ҳақи фонди ва махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан 1 968 миллион сўмлик мукофот ва моддий ёрдам пуллари ҳеч қандай асос бўлмаса-да, тўлаб берилган. Жумладан, Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида 2018 йилда махсус комиссиянинг қарори ва тегишли буйруқ қабул қилинмасдан 10 нафар ходим (директор, директор ўринбосарлари, ҳисобчилар, ишлаб чиқариш таълим устаси ва ўқитувчилар)га 442 миллион сўмлик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилган.

Бир қатор касб-ҳунар коллежларида эса ходимларнинг иш ҳақларини «ЎзАСБО» дастурий мажмуасида ҳисобланиб, пластик карточкаларига ўтказиш рўйхати белгиланган тартибда банк муассасаларига тўғридан-тўғри электрон (онлайн) тарзда юборилмасдан, амалдаги тартибга зид равишда бошқа рўйхатларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига тақдим этиш йўли билан 353 миллон сўм бюджет маблағлари асоссиз харажатга чиқариб юборилган.

Назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний сарфланган маблағларнинг 1,3 миллиард сўми бюджетга тикланиши таъминланган.

«Шунингдек, 7,3 млрд.сўмлик бюджет интизомини бузиш ҳолатлари аниқланган 92 та назорат тадбирлари ҳужжатлари қонуний чоралар кўриш учун прокуратура органларига юборилди ҳамда бюджет ва смета-штат интизомининг бузилишига йўл қўйган касб-ҳунар коллежларининг 15 нафар мансабдор шахсларига ўрнатилган тартибда маъмурий жарима қўлланилди», — дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистондаги коллеж ва лицейларда 8 млрд сўмдан ортиқ пуллар асоссиз сарфлангани маълум бўлди