"Нега ўзимизнинг газимизни ўзимизга бермаяпти?" — «Ўзбекнефтгаз» раҳбари ушбу саволга жавоб берди

"Нега ўзимизнинг газимизни ўзимизга бермаяпти?" — «Ўзбекнефтгаз» раҳбари ушбу саволга жавоб берди
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистоннинг нефт-газ сиёсати муаммолари ва истиқболлари, шунингдек, аҳолини энергия мабаалари билан таъминлаш мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда энергетика секторини тартибга солиш, энергоресурсларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига хусусий сармояни жалб қилиш, рақобатли бизнес муҳитни шакллантиришга кўмаклашиш учун тариф сиёсатини такомиллаштириш масалалари бўйича маълумот берилди.

Жумладан, жорий йил охиригача “Ўзбекнефтгаз” АЖ учта алоҳида мустақил компанияга бўлиниши, улардан бири газ ва нефть ишлаб чиқаришга, нефтни қайта ишлаш заводларини бошқаришга, иккинчиси нефть қувурларини бошқаришга, учинчиси эса газни тақсимлашни назорат қилишга ихтисослаши маълум қилинди.

Амалга оширилаётган, режалаштирилаётган ишлар қатори соҳада мажуд муаммолар юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.

“Биз геологик қидирув ишларини ўз вақтида молиялаштириш, заҳираларимизни ўстиришга етарлича эътибор бермаяпмиз, — деди “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Баҳодир Сиддиқов. — Шуни ҳисобига бугун газ қазиб олишдаги муаммоларга дуч келмоқдамиз. Энг асосий муаммо — ҳозирда конларимиз жуда қийин аҳволда”.

Мутасаддилар шу каби муаммолар жамоатчиликда ҳам эътирозлар уйғотаётганига тўхталиб ўтди.

“Жуда кўп танқидларга учраяпмиз, оммавий ахборот воситаларида “Нега ўзимизни газимизни ўзимизга бермаяпти” деган саволларга тўқнаш келяпмиз, — деди Баҳодир Сиддиқов. — Бунда муҳим жиҳат шундаки, газни табиий ва миллий бойлигимиз бўлиш билан бирга, товар (маҳсулот) эканини эсдан чиқариб қўймаслигимиз керак. Яқинда Осиё тараққиёт банки экспертининг мақоласи чиқди, унда: “Энергетика тизимида газга товар сифатида муносабат шаклланмаса, бу тизимда ривожланиш бўлмайди”, деб ёзган эди. Буни жуда тўғри фикр деб ҳисоблайман. Чунки биз газдан фойдаланганда энергия тежамкорлигини, вақтида ҳисоб-китоб қилиш кераклигини эсдан чиқариб қўйяпмиз. Кўп истеъмолчиларимизда кранни бурасак, газ чиқиб келаверади деган қараш сингиб қолган”.

“Ўзбекнефтгаз” раҳбари ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни қайд этар экан, уларни ҳал қилиш устида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Шу муаммоларнинг олдини олиш мақсадида автоматлаштирилган тизимни жорий этиш бўйича катта музокаралар олиб борилмоқда, — деди Баҳодир Сиддиқов. — Уч йил давомида республикамиздаги барча аҳоли қатламини, истеъмолчиларни автоматлаштирилган тизимга ўтказамиз. Бу шаффофликни, истеъмолчи ва газ етказиб берувчи ўртасидаги муносабатларнинг очиқлигини таъминлайди. Ўйлайманки, мазкур лойиҳа аҳолининг газ истеъмолини ҳам тартибга солади”.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Обиджон 1 июл 2019 12:31
    Газ товар эканлигини хамма билади...халкка хам текинга берилмаяпдику ...шундай фикрловчи рахбарлар бор бу́лса айникса энергетика сохасида халкни косаси хеч качон окармайди...афсус...газ...свет...йу́к...качон...халк бойлиги ...халкники бу́лади.
  2. Сарвар 29 июн 2019 20:33
    Жужани кузда санаймиз. Ишониш кийин бу гапларга.
  3. Умиджон 29 июн 2019 17:43
    Бу соха угрилардан тозаланмас экан хали бери муаммолар ечилмайди
  4. Эркин 29 июн 2019 10:46
    Тупой шуми жавобинг. Аник жавобинг йук экан жим утирмайсанми?
  5. Adam 28 июн 2019 17:53
    E karoche gaz bermangla kasallik ko'paysin byudjetni puli yanayam ko'proq kasallaga sarf bo'lsin va mamlakatni barakasini shunaqa yo'qotishda davom etila
  6. Одам 28 июн 2019 15:19
    Сафсата
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » "Нега ўзимизнинг газимизни ўзимизга бермаяпти?" — «Ўзбекнефтгаз» раҳбари ушбу саволга жавоб берди