Ўзбекистонда яна бир табиий газ оқими топилди

Ўзбекистонда яна бир табиий газ оқими топилди
Қашқадарёда яна бир табиий газ оқими топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Nasafnews.uz ахборотига таяниб хабар қилди.

Хабарда айтилишича, «Шўртаннефтгаз» МЧЖга қарашли Қашқадарё вилояти Ғузор тумани худудида жойлашган Ойдин конидаги 11 -сонли ишлатиш қудуғида бурғилаш ишлари якунланиб, 2625-2760 метр оралиғидаги маҳсулдор қатламдан саноат миқъёсидаги табиий газ оқими олинган.

Қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 120-150 минг куб метрни ташкил қилиб, Шўртан Бош иншоотида қайта ишланади ва истеъмолчиларга етказиб берилади.

Ушбу қудуқдан олинган табиий газ оқими «Шўртаннефтгаз» масъулияти чекланган жамиятининг кунлик қазиб чиқариш кўрсаткичларни ошириш билан бирга, ҳалқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилади.

Бурғилаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ томонидан бурғилаб тугатилди, қудуқни бурғилаш ишлари 2019 йил 3 апрель куни бошланган ва белгиланган муддатдан олдин тугатилди, дея қўшимча қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда яна бир табиий газ оқими топилди