UzCard пластик карточкаларини “SMS-хабарнома” хизматига улаган фойдаланувчилар учун ҳар битта смс учун хабар қийматини икки бараварга оширди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилди.
"Мобил операторлар 2019 йил 15 июлдан “SMS-хабарнома” хизмати томонидан 5800 қисқа рақамдан етказилувчи (МЧЖ Play Mobile) ҳар бир кириш хабарнома нархи 84,20 сўмни (2 цент) ташкил этишини эълон қилади", дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар “SMS-хабарнома” хизмати томонидан 5800 қисқа рақамдан етказилувчи ҳар бир кириш хабарнома нархи 42,10 сўмни ташкил этарди.