Фарғона водийсида «Чақар» янги газ кони очилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
«Чақар» Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган. Жорий йил март ойида мутахассислар 2-қудуқда бурғулаш ишларини бошлаганди.
10 июль куни эса 1710 метр чуқурликда дастлабки табиий газ оқими олинди. Унинг дебити суткасига 300 минг кубометр баҳоланмоқда.