Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 миллион сўмдан кўпроқни ташкил этди

Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 миллион сўмдан кўпроқни ташкил этди
Ўзбекистон бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2019 йил январь—июнь ойларида 2,092 миллион сўмни ташкил этди. Давлат статистика қўмитасининг қайд этишича, бу 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 30,1 фоизга кўп.

Таъкидлаш жоиз, «ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи» деганда қўмита иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловларни ҳам киритган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Қўмитанинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон бўйича 2019 йил январь—июнь ойларида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати соғлиқни сақлашда 37,2 фоиз, таълим соҳасида 35,3 фоиз, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида 31,8 фоиз, саноатда 23,0 фоиз ва қурилишда 22,9 фоизни ташкил этган.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак:

ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 2,971 миллион сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 142,0 фоиз), Навоий вилоятида 2,659 миллион сўмни (127,1 фоиз) ва Тошкент вилоятида 2,30 миллион сўмни (109,9 фоиз) ташкил этган бўлса;

Самарқанд вилоятида 1,738 миллион сўмни (83,1 фоиз), Сурхондарё вилоятида 1,722 миллион сўмни (82,3 фоиз), Наманган вилоятида 1,72 миллион сўмни (82,2 фоиз) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда. дея хабар қилди Дарё-Лив.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Сардор 3 август 2019 14:19
    Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика кузатувлари ва статистика ҳисоботларига асосан маълумот тайёрлайди. Ким статистика хақида нотўғри фикирга борса демак у ўйламай фикрлаяпти. Статистика аниқ фактларга асосланади.
  2. З.Юлдошев 23 июл 2019 14:59
    Ҳурматли фойдаланувчилар,

    Аввалам бор мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижалари юзасидан шакллантирилаётган статистик кўрсаткичлар билан танишиб, билдираётган фикр ва мулоҳазаларингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
    Ўз ўрнида, мазкур кўрсаткичларни шакллантирилишида иштирок этувчи мутахассис сифатида қуйидаги фикрларни билдириб ўтмоқчиман.
    Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичлари халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган методика асосида, кўпгина хорижий давлатларда, хусусан МДХ давлатларида бир хил усулда, яъни ходимларга ҳисобланган жами иш ҳақи фондини ходимлар сонига ва ишлаган ойлар сонига бўлиш орқали ҳисобланади.
    2019 йил январь-июнь ойлари якуни бўйича ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи республика бўйича 60 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар (маълумот учун, давлат статистика ҳисоботлари корхона ва ташкилот раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда, электрон шаклда тақдим этилган) кўрсаткичлари асосида шакллантирилган бўлиб, бунда солиқлар ва бошқа ушланмалар ҳам мавжуд.
    Мазкур иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларисиз акс эттирилган.
    Ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ходимларига юқори иш ҳақи тўловчи йирик тижорат корхоналари жумладан, НКМК, ОКМК, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ, нефтни қайта ишловчи заводлар, алоқа компаниялари бўлган “Universal Mobile Systems“ МЧЖ ва “Unitel“ МЧЖ, банклар, қўшма ва хорижий корхоналар билан бир қаторда бюджет ташкилотлари бўлган соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақлари ҳам киритилган.
    2019 йил январь-июнь ойларида республика бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсишига асосан банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолияти (4045,8 минг сўм), ахборот ва алоқа (3774,4 минг сўм), саноат соҳалари (2976,2 минг сўм) таъсир кўрсатган.
    Қўшимча саволлар ёки таклифлар бўйича 71-230-80-66 телефон рақамига ёки Z.Yuldoshev@stat.uz электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.


    З. Юлдошев
    Давлат статистка қўмитаси,
    Демография ва меҳнат статистикаси
    бошқармаси бошлиғи ўринбосари
  3. Бекзод 23 июл 2019 12:44
    Сунги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотлар натижасида иктисодий курсаткичларни яьни хусусан ойлик иш хаклари мутассил усиб бормокда (Укитувчилар,таьлим тарбия муассасалари ,шифокорлар).Бу ерда Статистика томонидан курсатиб утилган ракамлар менинг фикримча маьлумотлар асослидир.
  4. Гулнора 23 июл 2019 11:10
    Фалончини иш хаки дейилмаганку уртола! Уртача дейишвотти! Статистикани официальный сайтига кирила яхшилаб танишила. 2 млн иш хаки деган сузлани укиган захотила тош отмасдан олдин тушунволила. Статистика корхона ташкилотла топширган хисоботладан олади малумотти осмонданамас

    Фалончини иш хаки дейилмаганку уртола! Уртача дейилган нимасига хайрон ковосла! Кимдир кам ойлик оса статистика айбдормас. Статистика корхона ташкилотлани топширган хисоботидан олади малумотти осмонданамас
  5. Иқтисодчи 22 июл 2019 15:22
    Абдурашид Юсупов мақолани охиригача ўқиб чиқсангиз жами иш ҳақи фонди ходимлар сони кўрсатиб ўтилган.

    Ушбу мақолада қисқача келтириб ўтилган экан www.stat.uz сайтида батафсил ёзилган изоҳ қолдирадиган дўстлар олдин мақола билан тўлиқ танишиб чиқиб кейин муносабат билдирсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    Админлар нега мен ёзганларимни чиқармаяпсизлар?
  6. Реалист 22 июл 2019 09:21
    Статистика комитети юқорига ёқиш учун роса ошириб ёзибти.
    Лофчилик хам эви билан-де.
  7. Бек У́збек 22 июл 2019 08:18
    Алдагани бола яхши у́зингиз у́йлен шу маколани ёзган инсон шунга ишонармикан агар у́ртача ойлик олинганда Ман кийналмасдан карзга ботмасдан юрган бу́лардим. Битта тишидаволашни у́зи 80000-120000минг Ман билганим у́зингиз у́йланг Энди . .........
  8. Нопбегим 22 июл 2019 07:33
    Бизда хам газли шахрида ойлигим 500 600 сум Кам оламиз ишчилар норози газчилар шахрида ишлаймиз газ сохасида шундай хеч Ким келиб текширмайди
  9. Вохиджон 22 июл 2019 02:28
    "Бойлар хам йиглайди" сериалидан парчами бу? Узбекистонда уртача ойлик 700 минг сум деб ёзишса ишонамиз
  10. Хакимова Гулчехра 21 июл 2019 22:00
    Йук,елгон эмас,факат
  11. Солихбой 21 июл 2019 21:01
    Бекор гап Хаммаси кузбуямачилик шахсан мен ва хамкасбларим кулимизга оладиган ойлик маошимиз 750 . 860 минг сум камига шанба ва якшанба кунлари ишлаганимиз учун агарда шу пулимиздан хар хил фонд ва хеч ким укимайдиган газетага ушлашмаса мажбурий
  12. Сирожиддин. 21 июл 2019 17:11
    Ғирт ёлғон статистика.
  13. Абдурашид Юсупов 21 июл 2019 17:02
    Республика статистика кумитаси хисоботига киритилган давр мобайнидаги жами иш хаки фонд и канча... ШУ давр мобайнида хисобланган киши соатичи ...? Шуларсиз бу хисобот ишонарсиз булиб колавермасмикин.
  14. Одинаев Ибодулло 21 июл 2019 14:37
    Койил. Ленин хайронман
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 миллион сўмдан кўпроқни ташкил этди